platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Сурхондарёда 5,3 кг “опий” мусодара қилинди

Ҳодиса юзасидан икки киши қўлга олинди. ​Уларга ушбу гиёҳвандлик воситалари қўшни Афғонистондаги наркокурьерлар томонидан етказиб берилган. 

Сурхондарёда 5,3 кг “опий” мусодара қилинди

Сурхондарёда 5,3 кг “опий” моддаси мусодара қилинди.

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотик модда мусодара қилинди.

​Хусусан, ДХХ Чегара қўшинлари ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Термиз туманида ўтказилган тезкор тадбирда жами 5 дона ўрамдаги, умумий оғирлиги 5 кг 362 гр бўлган “опий” моддасини шартли харидорга сотаётган вақтида Термиз шаҳрида яшовчи, 1972 ва 1995 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ушланди.

​Уларга ушбу гиёҳвандлик воситалари қўшни Афғонистондаги наркокурьерлар томонидан етказиб берилган.

​Таъкидлаш лозим, мазкур шахсларнинг бири муқаддам ўғрилик, иккинчиси эса гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят содир этганликлари учун судланган.

​Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid