platina.uz
Жамият

"Афғонистонда вазият яхшиланди деб ишонч билан айта олмаймиз" — божхона қўмитаси вакили

Божхона қўмитаси вакилига кўра, ҳозирда гиёҳванд модддалар бўйича биронта йўналишни хавфсиз деб бўлмайди. Синтетик гиёҳванд моддалар бозори ҳам кучайиб бормоқда. 

"Афғонистонда вазият яхшиланди деб ишонч билан айта олмаймиз" — божхона қўмитаси вакили

Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриевнинг айтишича, Афғонистондан Ўзбекистонга кўп миқдорда наркотик моддалар олиб киришга уринишлар давом этмоқда.

Жорий йилда афғон қозонлари ичида бир неча юз килограмм гашиш олиб киришга уриниш аниқланган.

Ўтган йили эса 612 килограмм гиёҳвандлик моддалари супурги дастаклари ичига яширилган ҳолда олиб кирилишига уриниш бўлган.

Божхона қўмитаси вакилига кўра, ҳозирда биронта йўналишни хавфсиз деб бўлмайди.

"Аввал хавф қаердан келишини билардик. Ҳозир вазият ундай эмас. Масалан Германиядан 6 кг синтетик гиёҳванд модда бокс қўлқопларида юборилган. Мефедрон моддаси бир дозаси 0,02 мг бўлади. 6 кг миқдор ўн минглаб одамларри заҳарлаши мумкин" —дейди Ҳусан Тангриев.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid