platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Гиёҳвандлик савдосига вояга етмаган қизларни жалб қилган шахслар қўлга олинди

ИИВ Тезкор қидирув департаменти ходимлари томонидан Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 4,7 килограмм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган.

Гиёҳвандлик савдосига вояга етмаган қизларни жалб қилган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилоятида гиёҳвандлик савдосига вояга етмаган қизларни жалб қилган шахслар ушланди.

ИИВ Тезкор қидирув департаменти ходимлари томонидан Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 4,7 килограмм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.

Жумладан, 2006 йилда туғилган қиз 2008 йилда туғилган шериги билан 41 дона скотч бўлагидаги синтетик гиёҳванд моддаларни тарқатаётганда қўлга олинди. Вояга етмаган қиз ижара уйида 1,2 кг гиёҳванд моддаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани маълум бўлди.

Тезкор тадбир давом эттирилганда Чирчиқ шаҳрида яшовчи шахс 2009 йилда туғилган қизни ўз жиноий қилмишларига жалб этгани аниқланди ва 1988 йилда туғилган аёл билан моддаларни "заклатка" усулида тарқатаётганда ушланди.

Аёлнинг яшаш уйи текширилганда ундан 2 кг 850 грамм мефедрон, 200 гр алфа FVP ва бошқа моддалар топилди.

Интернетдаги ушбу наркодўконнинг қолган аъзоларини ушлаш мақсадида ўтказилган тадбирда 4 нафар йигитлар ҳам қўлга олинди. Уларнинг орасида талабалар ҳам борлиги маълум қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан бошқа жиноий гуруҳларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш мақсадида тадбирлар давом эттирилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid