platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш соҳасида рақамлаштириш қай аҳволда?

Эндиликда хизмат кўрсатиш фақат геозоналар бўйича эмас, балки аҳоли яшаш манзиллари ва чиқинди йиғиш шохобчалари кесимида ташкил этилади. Бунда аҳоли “Тоза макон” мобил иловаси ва Телеграм-бот орқали чиқинди ташувчи техниканинг келишини реал вақт режимида кузатиши, техника яқинлашганда эса билдиришнома олиши мумкин бўлади. 

Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш соҳасида рақамлаштириш қай аҳволда?

Aҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида “Тоза макон” мобил иловаси ишлаб чиқилган. Мобил илова орқали фуқаролар ўзларининг чиқинди хизматлари бўйича ҳисоб-китоблари ва мавжуд қарздорлигини кўриши, тўловлар ҳолатини мониторинг қилиши ҳамда шахсий ҳисобварағи бўйича маълумотларни назорат қилиб бориши мумкин.

Cанитар тозалаш хизматлари амалда тегишли ҳудудда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати белгиланган тартибда кўрсатилмаган ҳолларда, фуқароларга ушбу давр учун ҳисобланган тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилади.

Бундан ташқари, “Тоза макон” ягона биллинг ахборот тизимида чиқинди ташувчи техникалар ҳаракатини янада аниқ назорат қилиш тизими такомиллаштирилаётган экан. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги хабар берди.

Эндиликда хизмат кўрсатиш фақат геозоналар бўйича эмас, балки аҳоли яшаш манзиллари ва чиқинди йиғиш шохобчалари кесимида ташкил этилади. Бунда аҳоли “Тоза макон” мобил иловаси ва Телеграм-бот орқали чиқинди ташувчи техниканинг келишини реал вақт режимида кузатиши, техника яқинлашганда эса билдиришнома олиши мумкин бўлади. Мутахассислар томонидан ушбу тизим орқали санитар тозалаш корхоналари фаолиятини баҳолаш ва хизмат сифатини доимий мониторинг қилиш имконияти яратилиши айтилди.

"Мусуравозлар"нинг ҳудудга киришини ким назорат қилади?

Хизмат кўрсатишда камчиликлар, белгиланган жадвалдан четга чиқиш ёки хизмат умуман кўрсатилмаган ҳолатлар аниқланса, ҳудудга хизмат кўрсатувчи санитар тозалаш корхонаси назоратга олинади ва тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилади.

Хизмат кўрсатилмаган даврлар учун аҳолига ҳисобланган тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинади ва ортиқча тўланган маблағлар ҳисоб рақамига қайтарилади.

Сифатсиз санитар тозалаш хизмати учун масъул операторларга чора кўриладими?

Чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича хизмат кўрсатиш сифати талаб даражасида бўлмаган корхоналар фаолияти баҳоланиб, улар натижаларга кўра "қизил", "сариқ" ва" яшил" тоифаларга ажратилади. Аниқланган камчиликлар юзасидан амалдаги қонунчиликда белгиланган чоралар, жумладан, молиявий жарималар қўлланилади.

Шунингдек, жиддий камчиликларга йўл қўйган корхоналар билан тузилган битимларни қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилиш чоралари кўрилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid