platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Китобхон аскарларнинг хизмат муддати бир ойгача қисқартирилиши мумкин

Бу Республика китобхонлик танловида юқори натижаларга эришган муддатли ҳарбий хизматчиларга татбиқ этилиши кутилмоқда. 

Китобхон аскарларнинг хизмат муддати бир ойгача қисқартирилиши мумкин

Китобхон аскарларнинг хизмат муддати бир ойгача қисқартирилиши мумкин.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўташнинг нуфузи ва жозибадорлигини ошириш, малакали ҳарбий кадрларни тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган.

Қонун лойиҳаси билан олий ҳарбий, шунингдек, хорижий олий ҳарбий таълим муассасаларининг учувчи мутахассислиги бўйича битирувчилари билан янги контракт тузишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш таклиф этилмоқда.

Республика китобхонлик танловида юқори натижаларга эришган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддатини бир ойга қисқартириш назарда тутилмоқда.

Қайд этилганидек, ушбу рағбатлантириш чораси ҳарбий хизматчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш, уларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади, дейилади хабарда.

Қонун лойиҳасини тайёрлашда хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилган, шунингдек, у Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳамда Адлия вазирлигининг ижобий хулосасини олган.

Муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid