platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун тақдимномани онлайн расмийлаштириш мумкин бўлади

Янги хизмат ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тугатилгани, шунингдек, ходимлар сони ёки штати қисқаргани сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун мўлжалланган. 

Муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун тақдимномани онлайн расмийлаштириш мумкин бўлади

Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун тақдимномани my.gov.uz портали орқали расмийлаштириш имконияти яратилди. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали маълум қилди.

Янги хизмат ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тугатилгани, шунингдек, ходимлар сони ёки штати қисқаргани сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун мўлжалланган.

Хизматдан қуйидаги фуқаролар фойдаланиши мумкин:

-эркаклар — 58 ёшдан 60 ёшгача, камида 25 йиллик меҳнат стажига эга бўлса;

-аёллар — 53 ёшдан 55 ёшгача, камида 20 йиллик меҳнат стажига эга бўлса.

Ариза топшириш учун меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси талаб этилади. Агар меҳнат стажи ҳақидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилмаган бўлса, меҳнат дафтарчаси нусхаси ҳам тақдим қилинади.

Аризалар икки иш куни ичида кўриб чиқилади. Иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган фуқаро мақбул иш таклифини олиш учун 10 кун ичида бандлик бўлимига бориши керак.

Агар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб уч ой давомида фуқарога мақбул иш топиб берилмаса, у белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилади.

Шундан сўнг муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун тақдимнома расмийлаштирилиб, пенсия тайинлаш мақсадида Пенсия жамғармасига электрон шаклда юборилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid