platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Укаринага қарши урушда ярим миллионда ортиқ Россия аскари ҳалок бўлган

Медиазона ҳисоботига кўра, хаккерлар томонидан қўлга киритган ҳужжатларга кўра, давлатнинг ўзи камида 490 мингдан ортиқ аскарлар ўлими қайд этилган, рўйхатга олинмаганларни ҳисоблаганда 700 мингдан ошади. 

Укаринага қарши урушда ярим миллионда ортиқ Россия аскари ҳалок бўлган
Фото: Медиазона

23 ноябрь томонидан эълон қилинган янги ҳисоб-китобларга кўра, Россия-Украина урушида 700 мингдан ортиқ россиялик аскарлар ҳалок бўлган. Бу ҳисоб-китоб хорижда фаолият юритаётган русийзабон Медиазона ва Meduza нашрлари томонидан тайёрланди. Ҳисобот Россия давлат статистика хизматидан олинган катта ҳажмдаги маълумотларга таянади.

Нашрлар қўлга киритган ҳужжатлар базаси асосида 2026 йил сентябрь охиригача Россия давлати қайд этган камида 490 минг ҳарбий ўлимини аниқлади. Аммо ўлимлар давлат тизимида катта кечикиш билан пайдо бўлади. Шу сабаб нашрлар илмий ҳисоблаш усулларига таяниб, тахминий рақамни ҳам чиқарди. Бу рақам рўйхатга олиш тўлиқ янгиланса, ҳалок бўлганлар сони қанча бўлишини кўрсатади. Унга бедарак йўқолган деб қайд этилган, лекин катта эҳтимол билан ҳалок бўлган одамлар ҳам киритилган.

Украина тарафдори бўлган «Киберпартизанлар» ва «Silent Crow» хакерлик гуруҳлари қўлга киритган база жуда катта. Улар Росстатга бузиб кирганини 1 ноябрда эълон қилган. Маълумотларни эса журналистларга 8 ва 15 ноябрь кунлари икки қисмда топширган.

Биринчи қисмда 2021 йил бошидан 2026 йил августгача бўлган 29,7 миллион ёзув бор эди. Иккинчисида 2026 йил 29 сентябргача бўлган яна 15 миллион ёзув келган. Медиазона такрорий ва хато ёзувларни олиб ташлагач, 11 658 178 та ноёб ўлим ёзуви қолди. Бу фақат ҳарбийлар эмас, Россияда қайд этилган барча ўлимлар. Росстат ўлим статистикасини 2025 йил ўрталаридан бери эълон қилмаяпти.

490 минг рақами шу база ичидан уч гуруҳ ёзув бўйича йиғилган. Ҳисобга фақат 18–64 ёшдаги эркаклар киритилган, чет эл фуқаролари чиқариб ташланган. 425 мингта ёзувда ўлим сабаби сифатида ҳарбий ҳаракатлар кўрсатилган. Яна 45 мингга яқин киши бедарак йўқолган ва суд қарори билан ўлган деб топилган. 20 мингга яқин ёзув қўшимча белгилар бўйича аниқланган.

Медиазона базанинг ҳақиқийлигини бир нечта мустақил манба орқали текширган. Нашр BBC рус хизмати билан бирга юритадиган номма-ном рўйхатдаги ҳарбийларнинг 95,1 фоизи базадан топилган. 11,6 миллион ёзувнинг 86,8 фоизи кимга тегишли экани бошқа манбалар ёрдамида аниқланган. 61,1 фоизига эса мерос иши топилган. Суд қарорларида тилга олинган 3 376 та далолатнома рақамидан 3 275 таси ҳам базада бор. Нашр шунча маълумотни тўлиқ сохталаштириш имконсиз, деган хулосага келган.

Хакерлар тақдим қилган базани бошқа таҳририятлар ҳам ўрганган ва шунга яқин натижа олган. The Insider 472 минг, BBC, «Новая газета Европа» ва Der Spiegel 490 минг ўлимни санаган. «Важниэ истории» ҳисобида бу сон 499 минг, «Досе» марказида 521–537 минг, лекин уларга чет элликлар ҳам киритилган.

Ҳақиқий йўқотишлар бундан кўп, чунки ҳарбийлар ўлими ҳафталар ва ойлар кечикиб рўйхатга олинади. Ҳисоб-китобга кўра, 2025 йил охиригача 530 мингга яқин ҳарбий ҳалок бўлган. 2026 йил кузига келиб бу сон 720 минг ёки ундан кўпга етган.

New York Times’нинг ёзишича, бу ҳисоб-китоб Россия урушда қанча аскар йўқотгани ҳақидаги аввалги баҳолардан анча юқори. Кремль бу маълумотни Россия жамоатчилигидан яшириб келмоқда. Шу сабаб кўплаб россияликлар фронтдаги ўлим кўлами ҳақида фақат юзаки тасаввурга эга.

Нашрга кўра, Россия президенти Владимир Путин қарийб беш йилдан бери Украинага қарши кенг кўламли уруш олиб бормоқда ва уни яқин орада тугатишга тайёр кўринмаяпти. Нашр Россия раҳбари қатағон, цензура ва тарғиботга таянаётганини ёзади. Шу йўл билан у мамлакат ичида уруш ҳақидаги муҳим маълумотларни ёпиқ сақлаб келмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid