platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Россияда ўзбекистонлик аёлнинг жасади чамадон ичидан топилди

Айтилишича, аёл ва унинг ўғли ўртасида жанжал келиб чиққан. Бунга онасининг ўсмирга вейп, яъни электрон сигарета чекишни тақиқлагани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ўсмир жанжалдан сўнг онасини ўлдирган, жасадини чамадонга жойлаштириб, ўрмонзор ҳудудга олиб бориб ташлаганликда гумонланмоқда.

Россияда ўзбекистонлик аёлнинг жасади чамадон ичидан топилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Виборг туманига қарашли Парголово посёлкасида Ўзбекистонда туғилган аёлнинг жасади чамадон ичидан топилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Россия Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург шаҳри бўйича бошқармаси маълумотига кўра, мазкур жиноятни содир этишда гумонланиб, марҳуманинг 15 ёшли ўғли қўлга олинган.

Россия оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга кўра, 2 ноябрь куни Юкковское шоссесидаги хонадонда 38 ёшли аёл ва унинг ўғли ўртасида жанжал келиб чиққан. Бунга онасининг ўсмирга вейп, яъни электрон сигарета чекишни тақиқлагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Дастлабки хабарларга кўра, ўсмир жанжалдан сўнг онасини ўлдирган, жасадини чемоданга жойлаштириб, ўрмонзор ҳудудга олиб бориб ташлаганликда гумонланмоқда.

Маълум қилинишича, марҳума Ўзбекистонда туғилган бўлиб, Санкт-Петербургда фаррош бўлиб ишлаган. Уни охирги марта 1 ноябрь куни иш жойида кўришган. Шундан сўнг аёл телефон қўнғироқларига жавоб бермай қўйган, бироқ қариндошлари билан ёзишмалар давом этган.

Мазкур хабарлар аёлнинг синглисида шубҳа уйғотган ва у 11 ноябрь куни полицияга мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда гумонланувчи ўсмирга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid