platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Оқ уй Трамп, Путин ва Си Цзиньпин ўртасидаги учрашув ҳақида эълон қилди

Трамп маъмурияти баёнотига кўра, мавзу ядровий қуролни тарқатмасликка қаратилган.​Associated Press хабар беришича, Трамп ҳамкасблари билан Эрондаги урушни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Оқ уй Трамп, Путин ва Си Цзиньпин ўртасидаги учрашув ҳақида эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп келаси ҳафта Хитой етакчиси Си Цзиньпин ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Оливия Уэлс маълум қилди.

Музокаралар Хитойда ўтадиган APEC саммитида бўлиб ўтади. Президент маъмурияти баёнотига кўра, мавзу ядровий қуролни тарқатмасликка қаратилган.

​Associated Press манбага таяниб хабар беришича, Трамп шунингдек, ҳамкасблари билан Эрондаги урушни муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Агентлик маълумотларига кўра, у Украинадаги можаро масаласини кўтармаслик ниятида, гарчи Россия расмийлари илгари Россия ва АҚШ ўртасидаги бу масала бўйича мулоқот APECда "табиий равишда" давом этишини билдирган бўлса ҳам.

​Юқори лавозимли амалдорлардан бири CNNга саммитдан кейин ҳеч қандай келишувлар кутилмаслиги кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, учрашув уч мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот учун бошланғич нуқта бўлиб хизмат

қилиши мумкин. Владимир Путин, Дональд Трамп ва Си Цзиньпин ўртасидаги учрашув Россия, Қўшма Штатлар ва Хитой олий раҳбарлари ўртасидаги биринчи уч томонлама музокаралар бўлади. APEC саммити 2026 йил 18-19 ноябрь кунлари Шэньчжэнда бўлиб ўтади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid