Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Россияга ютқазди
Вакилларимиз учрашувнинг 70-дақиқасигача икки тўп фарқи билан ғалаба қозонаётган эдилар.

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Россия билан майдонга тушди. Учрашув Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтди.
Унда вакилларимиз иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонаётиб, имкониятни бой бердилар.
Дастлаб ўйинда Ўзбекистон 4-дақиқадаёқ ҳисобни очди. 46-дақиқада Беҳруз Каримов фарқни иккитага оширди. Бироқ россияликлар 10 дақиқа ичида 3 та гол уришга эришиб, ғалабани илиб кетдилар.
Голлар: 1:0 – 4, Виктор Мелёхин (автогол); 2:0 – 46, Беҳруз Каримов (Достонбек Ҳамдамов); 2:1 – 70, Николай Комличенко (Кирилл Данилов); 2:2 – 75, Николай Комличенко; 2:3 – 79, Алексей Миранчук (Данил Круговой).
Россия билан биринчи ўртоқлик ўйини дуранг билан якунланганди.
Энди Ўзбекистон Саудия Арабистон терма жамоасига қарши майдонга тушади.





