platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Аварияга қарамай Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш режага мувофиқ давом этмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари маълум қилди. 13 октябрь куни Россиянинг Пенза вилоятида портлаш юз берганди. 

Аварияга қарамай Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш режага мувофиқ давом этмоқда

Ўзбекистонга табиий газ етказиб бериш Россиянинг Пенза вилоятидаги магистрал газ қувурида содир бўлган аварияга қарамай, шартнома мажбуриятларига мувофиқ давом этмоқда.

Бу ҳақда 14 октябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида Энергетика вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари маълум қилди.

Журналистлар 13 октябрь куни юз берган авария Россия гази импортига қандай таъсир кўрсатгани ва у олдинда турган иситиш мавсумида Ўзбекистонни газ билан таъминлашда хавф-хатар туғдирмайдими деб қизиққан.

"Газ етказиб бериш бўйича ҳукуматлараро битим амал қилмоқда ва ушбу битим доирасида барча томонлар ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажармоқда", — деди у.

13 октябрь куни ОАВ Россиянинг Пенза вилояти Белинский туманидаги Волчково қишлоғи яқинида магистрал газ қувурида портлаш юз бергани ҳақида хабар берганди.

Юқори босимли қувурда ёрилиш содир бўлган, шундан сўнг кучли алангаланиш бошланган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid