Шавкат Мирзиёев Путинни табриклади

17 март куни Россияда президент сайлови якунига етди ва Владимир Путин 87 фоиздан ошиқ овоз тўплади. 

Сиёсат
18 март, 10:36
Шавкат Мирзиёев Путинни табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни президент сайловида қозонган ғалабаси билан табриклади.

"Давлатимиз раҳбари мактубида сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва овоз бериш натижалари аҳоли Владимир Путиннинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурига ишонч билдираётгани ва уларни қатъий қўллаб-қувватлаётганининг навбатдаги ёрқин намойиши бўлгани таъкидланади.

Мамлакатимиз етакчиси Россия Президентига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик ва равнақ тилади" дейилади табрикнома матнида.

Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Россияда президент сайлови якунига етди ва кутилганидек амалдаги президент Владимир Путин яна бир бор сайланди. Россия Марказий сайлов комиссияси 99,45 фоиз овозларни ҳисоблаганда Путин 87,32 сайловларчилар овозини олгани айтилмоқда. 

Бу Путиннинг жами сайловлардаги рекорди саналади. У 2018 йилда 76 фоиздан ортиқ овоз тўплаганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+