АҚШ Эрон нишонларига зарба беришни бошлади

Бу Иорданияда ҳалок бўлган аскарлар учун жавоб экани айтилмоқда. 

Жаҳон
3 февраль, 9:51
АҚШ Эрон нишонларига зарба беришни бошлади

АҚШ Марказий қўмондонлигининг расмий баёнотига кўра, 2 феврал оқшомида Америка самолётлари Ироқ ва Сурия ҳудудида бир қанча зарбалар берди. 

Расмий баёнотда айтилишича, зарбалар Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва унга алоқадор қуролли гуруҳларга қарши амалга оширган.

“Бизнинг жавобимиз бугун бошланди. Бу ўзимиз танлаган вақт ва жойда давом этади. Қўшма Штатлар можароларни Яқин Шарқда ёки дунёнинг бошқа жойларида қидирмаяпти. Аммо бизга зарар етказмоқчи бўлган ҳар бир кишига жавоб берамиз”, — деди президент Жо Байден.

Шунингдек, АҚШ томони Эрон ҳудудига ҳеч қандай ҳужум бўлмаслигини таъкидлаган. Вашингтон расмий Теҳронни Яқин Шарқдаги АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши бўлган жангари бўлинмаларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда. 

АҚШнинг жавоби Иорданияда америкалик аскарларнинг дрон ҳужуми натижасида ҳалок бўлишидан беш кун ўтиб содир бўлмоқда. Ҳарбий экспертларнинг фикрича, жавоб зарбасини кечиктириш орқали Қўшма Штатлар Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган жангариларга керакли таъсир ўтказишга эриша олмаслигини мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Эрон атрофидаги кескинлик асосан 3 январ куни Кирмон шаҳридаги терактдан бошланди. Ушбу терактда 103 киши ҳалок бўлди. Шундан сўнг Эрон Сурия, Ироқ ва Покистон ҳудудларида зарба берди. 

Бунинг устига бир неча кун аввал Иорданияда уч нафар америкалик аскар дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Яна ўнлаб кишилар жароҳатланди. Президент Байден ҳодиса юзасидан баёнот билан чиқиб, жавоб албатта бўлишини айтганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+