Янги кескинлик: Эрон ўз қўшниларини ўққа тутмоқда

АҚШ ушбу зарбаларни қоралаб чиқди. 

Жаҳон
17 январь, 10:05
Янги кескинлик: Эрон ўз қўшниларини ўққа тутмоқда

Эрон “Жайш ал-Aдл” гуруҳининг Покистондаги икки базасига зарбалар берди, дея хабар бермоқда маҳаллий матбуот.  Бу Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ироқ ва Сурия шимолига зарбалар берган куннинг эртасига содир бўлди.

“Ушбу базаларга ракеталар ва дронлар томонидан зарба берилган ва йўқ қилинган”, — дея хабар беради Mehr ахборот агентлиги.

Базалар Покистоннинг Эрон билан чегарадош Балужистон вилоятида жойлашган.

Aввалроқ Эрон расмийлари “Жайш ал-Aдл” жангарилари чегара ҳудудларида хавфсизлик кучлари вакилларига ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берганди. Теҳрон гуруҳни террорчи деб эълон қилганди.

Reuters билан боғланган Балужистон расмийлари зарбалар ҳақидаги хабарларни тасдиқлаш ёки рад этишдан бош тортди.

Бир кун аввал Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси “минтақадаги террорчи гуруҳларнинг жосуслик марказлари ва йиғинлари” йўқ қилинганини эълон қилганди.

Ракета зарбаси Исроил разведка хизматининг Ироқ ҳудудида жойлашган “Моссад” штаб-квартирасига, иккинчиси эса террористик деб тан олинган ва кўплаб мамлакатларда тақиқланган ИШИД гуруҳининг Сурияда жойлашган инфратузилмасига берилган. 

АҚШ зарбаларни қоралади ва Эроннинг Бағдоддаги вакили Ироқ Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Эслатиб ўтамиз, январ ойи бошида Эронда генерал Сулаймонийнинг мақбараси яқинида теракт уюштирилди, унда юздан ошиқ киши ҳалок бўлди. Ҳужумни ИШИД ўз бўйнига олди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+