platina.uz

Эрондаги ЙТҲда 35 нафар покистонлик ҳалок бўлди

Ҳодисага автобус тормози ишламай қолиши сабаб бўлган. 15 киши оғир аҳволда экани айтилмоқда. 

Жаҳон
21 август, 15:52
Эрондаги ЙТҲда 35 нафар покистонлик ҳалок бўлди

Эроннинг Язд шаҳрида автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Ҳодиса оқибатида 35 киши ҳалок бўлди, 15 киши оғир тан жароҳати олди.

Покистон радиосига кўра, автобусда покистонлик зиёратчилар бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага тормознинг ишламай қолиши сабаб бўлган. Автобус Покистондан Ироққа кетаётган эди.

Покистон президенти Осиф Али Зардорий қурбонлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

У Ташқи ишлар вазирлигига жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, қурбонларнинг жасадларини ватанига етказиш бўйича топшириқ берган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+