platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

ОАВ: 4 ноябрда АҚШ Эронга қарши шиддатли ҳужум бошлаши мумкин

Ўз навбатида Эрон олий раҳнамоси Мужтаба Хоманаий мамлакат қуролли кучларига душманнинг ҳар қандай эҳтимолий таҳдидига зудлик билан, самарали ва географик чекловларсиз жавоб қайтариш бўйича кўрсатма берди.

ОАВ: 4 ноябрда АҚШ Эронга қарши шиддатли ҳужум бошлаши мумкин

Форс кўрфазидаги юқори лавозимли амалдорларнинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп 4 ноябрь куни, Қўшма Штатлардаги оралиқ сайловлардан кейинги куни Эронга қарши ҳарбий операцияларни қайта бошлаш ниятида.

​Бу ҳақда MS Now янгиликлар портали хабар берди.

​АҚШ маъмурияти Форс кўрфазидаги иттифоқчиларини қисқа, аммо шиддатли ҳарбий операцияга тайёргарлик кўриш ҳақида огоҳлантирди. Унинг мақсади Эронни ядровий келишувни имзолашга ёки унинг ядровий дастурини бутунлай йўқ қилишга мажбурлашдир.

​Шу билан бирга, минтақадаги мамлакатлар Теҳроннинг мумкин бўлган қасоскор ҳаракатларидан қўрқиб, кескинликни пасайтириш тарафдори. Бир манбанинг айтишича, Форс кўрфази мамлакатлари АҚШга ўз ҳудудларида жойлашган ҳарбий базалардан Эронга қарши ҳужумлар уюштириш учун фойдаланишга рухсат бермаслиги мумкин.

Исроил ва АҚШ Эронга қарши кейинги ҳаракатлар учун иккита сценарийни кўриб чиқмоқдалар: кейинги ҳарбий ҳужумлар ва мавжуд режимни ағдаришга уриниш. Бироқ, АҚШ Кнессет сайловларидан кейин янги Исроил ҳукуматининг узоқ вақтдан бери шаклланиши туфайли қарорларни кечиктириш ниятида эмас.

​Америка маъмурияти кейинги икки йилни Яқин Шарқдаги вазиятни ва кучлар мувозанатини ўзгартириш учун муҳим давр деб билади.

Ўз навбатида Эрон олий раҳнамоси Мужтаба Хоманаий мамлакат қуролли кучларига душманнинг ҳар қандай эҳтимолий таҳдидига зудлик билан, самарали ва географик чекловларсиз жавоб қайтариш бўйича кўрсатма берди.

Бу ҳақда 31 октябр куни Эрон олий раҳнамоси матбуот хизмати хабар берган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid