platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

АҚШ янги ой чиққан тунда Эронга ҳужум қилиши мумкин

Ҳарбий амалдорларнинг сўзларига кўра, ўша куни янги ой тунда операция ўтказиш учун қулай шароит яратади.

АҚШ янги ой чиққан тунда Эронга ҳужум қилиши мумкин

Америка Қўшма Штатлари 9 ноябрь куни Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Fox News маъмурият манбаларига таяниб.

Ҳарбий амалдорларнинг сўзларига кўра, ўша куни янги ой тунда операция ўтказиш учун қулай шароит яратади.

​Оқ уй 4 ва 5 ноябрь кунлари Президент Доналд Трамп ва миллий хавфсизлик гуруҳи ўртасидаги учрашувлар давомида ушбу вариантни муҳокама қилди.

Fox News хабарига кўра, АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ҳарбий ҳаракатларнинг қайта бошланишига тайёргарликни якунламоқда.

​АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 28 февралда бошланган. Июнь ойида икки томон ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирувчи ўзаро англашув меморандумини имзоладилар, аммо бир ойдан камроқ вақт ўтгач, вазият яна кескинлашди.

Вашингтон ва Теҳрон охирги марта сентябрь ойининг бошида бир-бирларига ҳужум қилишган. Ҳозирда Эрон делегацияси Қатарда воситачилар орқали АҚШ билан музокаралар олиб бормоқда. Reuters манбасининг сўзларига кўра, Эрон АҚШга ўзининг ядровий дастури бўйича таклифларни ҳам тақдим этган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid