platina.uz

Эрондаги портлашларда 70 нафардан ошиқ киши ҳалок бўлди

Ҳодиса генерал Сулаймоний кўмилган қабристон яқинида юз берди. 

Жаҳон
3 январь 2024 йил
Эрондаги портлашларда 70 нафардан ошиқ киши ҳалок бўлди

Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги қабристон яқинида содир бўлган икки портлаш оқибатида 73 киши ҳалок бўлди.Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.

Йиғилганлар Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймоний вафотининг тўрт йиллигига бағишланган маросимда иштирок этаётганди.

Генерал Қосим Сулаймоний 2020 йилда AҚШ қуролли кучларининг ҳаво ҳужуми оқибатида йўқ қилинганди.

Ҳозирча портлашлар юзасидан батафсил маълумотлар берилмади, теракт ташкилотчилари ҳам номаълум.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+