platina.uz

Тошкент вилоятида жиноий "тўда"нинг 34 аъзоси қўлга олинди

Шунингдек, суд ва терговдан қочиб юрган 64 киши ушланди. 

Жамият
7 декабрь 2023 йил
Тошкент вилоятида жиноий "тўда"нинг 34 аъзоси қўлга олинди

Тошкент вилоятида ҳам бошқа вилоятлар сингари “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсир ўтказишга уринган бир неча шахслар қўлга олинмоқда. Хусусан, махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида, Тошкент вилоятида 34 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг 11 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 23 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди, дейилади вилоят ИИББ хабарида.

Тадбир давомида, ушбу ва бошқа шахслардан ноқонуний равишда сақлаб келинган 13 дона пневматик ва ов қуроллари, ўқ-дори ва электрошокер, турли ҳажм ва кўринишдаги пичоқ, кастет ва биталар;

Гиёҳвандликка қарши кураш йўналишида, 50 дан ортиқ ҳолатлар фош этилиб, 11 кг гиёҳвандлик моддалари ва 8 минг 703 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.

Тезкор қидирув тадбирларида жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 64 нафар қидирувдаги шахслар ушланиб қонун устуворлиги таъминланди. 2 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилиб оиласига қайтарилди.

Ҳозирда махсус-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда "Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев, “Сайидазиз медгородок”, “Бахти Ташкентский” ва унинг Фарғонадаги шериги, Тошкентда яна 10 киши ва зўравонликда айбланиб Б.Б.А. (1985 й.т.) қўлга олинган эди. Шунингдек, "тозалаш" ишлари Самарқанд, Фарғона, Андижон ва Наманганда ҳам бошлаб юборилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+