Самарқандда ҳам бир гуруҳ зўравонлар қўлга олинди

Уларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди.

Жамият
6 декабрь 2023 йил
Самарқандда ҳам бир гуруҳ зўравонлар қўлга олинди

Самарқанд вилоятида ҳам “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гурухларга аъзо бўлган, ижтимоий мухитга салбий таъсирини ўтказишга уринган бир неча шахслар қўлга олинди.

Хусусан, 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди.

Рейд тадбирлари давомида, ушбу шахслардан гиёхвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар (кастет, бита ва б.) процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Аввалроқ Тошкентда "Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев“Сайидазиз медгородок”“Бахти Ташкентский” ва унинг Фарғонадаги шериги, Тошкентда яна 10 киши ва зўравонликда айбланиб Б.Б.А. (1985 й.т.) қўлга олинган эди. Шунингдек, "тозалаш" ишлари ФарғонаАндижон ва Наманганда ҳам бошлаб юборилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+