platina.uz

Портлашда зарар кўрган бинолар очиқланди

Тошкент шаҳар ҳокими в.б Шавкат Умрзоқов бу ҳақда ахборот берган. 

Жамият
28 сентябрь 2023 йил
Портлашда зарар кўрган бинолар очиқланди

Тошкентнинг Сергели туманидаги портлаш оқибатида 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та МТТ биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етгани аниқланди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими в.б Шавкат Умрзоқовнинг юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан дастлабки ахборотида айтилди.

Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябр соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли портлаш бўлганди.

Ҳодиса оқибатида 15 ёшли ўсмир ҳалок бўлган, Очилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди, шунингдек жиноий иш ҳам очилди.

ФВВ маълумотига кўра, омборхоналар ҳудудидаги ёнғин қарийб 7 соатда ўчирилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+