Тошкентдаги портлашда 15 ёшли бола ҳалок бўлди
Бугун, 28 сентябр куни Сергели туманида кучли портлаш бўлганди.
Жамият
28 сентябрь 2023 йил
Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган кучли портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сергели тумани ҳокимлиги хабар берган.
Қайд этилишича, 15 ёшли бола бошига ром тушиб кетиши оқибатида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли портлаш бўлди.