Портлаш бўйича жиноий иш очилди
Ҳозир судга оид тегишли экспертизалар тайинланган ва кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Сергелидаги портлаш юзасидан ИИВ Тергов департаменти Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатди.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тегишли идораларнинг мутахассисларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилган бўлиб, ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тегишли экспертизалар тайинланган ҳамда кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун кечаси Сергелидаги омборда кучли портлаш бўлган, ҳолатни ўрганиш учун воқеа жойига бош вазир ва бошқа масъуллар етиб борган.
Ҳозирча битта қурбон — ўсмир бола дераза ойнаси босиб қолиши оқибатида вафот этгани тасдиқланди. Бошқа қурбонлар сони аниқлаштирилмоқда.