Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинга ҳамдардлик билдирди
Шанси провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида юзга яқин киши қурбон бўлди ва жиддий жароҳатланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинга ҳамдардлик йўллади.
Шанси провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлди ва жиддий жароҳатланди.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, Шанси провинциясидаги кўмир конида газ портлаши натижасида камида 90 дан ошиқ киши ҳалок бўлди, яна тўққиз киши бедарак йўқолди. Бахтсиз ҳодиса пайтида 247 ишчи ер остида бўлган
