platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Путин, Трамп ва Си Цзиньпин Хитойдаги саммит ялпи мажлисида нутқ сўзлади

Саммитда АҚШ ва Россия раҳбарларига турлича муносабат кўрсатилганп эътиборни тортди: Владимир Путинни Хитойнинг юқори мартабали амалдори Сай Си кутиб олди. Доналд Трампни эса Си Цзиньпин шахсан самолёт трапи олдида қарши олган. 

Путин, Трамп ва Си Цзиньпин Хитойдаги саммит ялпи мажлисида нутқ сўзлади

Путин ўз нутқида Россия "дунёнинг етакчи иқтисодиётлари қаторига киришини" айтди. У Осиё-Тинч океани минтақаси билан ҳамкорликни Россиянинг стратегик йўналиши деб атади. Шунингдек, ASEAN мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 60 фоизга ошганини айтди.

​Трамп ҳам АҚШнинг иқтисодий ютуқлари ҳақида гапирди. Бунга солиқларнинг пасайтирилиши, иқтисодиётнинг тартибга солиниши ва 20 дан ортиқ савдо битимларининг тузилиши ёрдам берганини айтди. У Путин ва Си билан бўлажак "тарихий уч томонлама учрашувни интиқлик билан кутаётгани"ни таъкидлади.

​Си Цзиньпин эса Хитой Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги доирасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш учун 20 млн доллар ажратишини маълум қилди. Шунингдек, минтақа мамлакатларини умумий инновацион экотизим яратиш ва сунъий интеллектни ривожлантиришга чақирди.

АҚШ ва Россия раҳбарларига турлича муносабат кўрсатилгани ОАВ эътиборини тортди:

Аэропортдаги кутиб олиш. Владимир Путинни Хитойнинг юқори мартабали амалдори Сай Си кутиб олди. Доналд Трампни эса Си Цзиньпин шахсан самолёт трапи олдида қарши олган.

Путин алоҳида қўйилган. Си ва Трамп ёнма-ён турган, уларнинг бир томонида Жанубий Корея президенти Ли Же Мёнг, иккинчи томонида эса Хитой етакчисининг рафиқаси Пен Лиюан бор эди. Тарқалган видеода икки етакчи Путинга қаерда туришни имо-ишора билан кўрсатганини кўриш мумкин.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid