platina.uz
Сиёсат

Ҳар қандай низо музокаралар столида ҳал этилиши шарт – Шавкат Мирзиёев

Президент Қозоғистонда ўтаётган “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммитида нутқ сўзлади.

Ҳар қандай низо музокаралар столида ҳал этилиши шарт – Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммитида нутқ сўзлаб, халқаро низоларга тўхталди.

"Низоли халқаро масалалар ва зиддиятли муаммоларни ҳал қилиш учун куч ишлатиш воситаларидан фойдаланиш ўзини оқламайди ва бунга йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз. Муҳтарам Си Цзинпинь жаноблари, Сизнинг давом этаётган можаролар ва урушларда ҳеч қандай ғолиблар бўлмайди, деган сўзларингизга тўлиқ қўшиламан", деди Мирзиёев.

Унинг таъкидлашича, барча низо ва зиддиятлар суверенитетни ҳурмат қилиш, халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низоми асосида фақат дипломатик саъй-ҳаракатлар йўли билан – музокаралар столида ҳал этилиши шарт.

"Таъкидлаш керакки, олдиндан айтиб бўлмайдиган бундай шароитда халқаро муносабатларнинг ҳозиргидан кўра барқарор тизимларини таъминлаш учун мамлакатларни бирлаштиришга қодир бўлган минтақавий механизмларнинг аҳамияти ва роли ошмоқда", деди Ўзбекистон етакчиси.

Саммитда мамлакатлар ўртасида Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома қабул қилинган. Ушбу ҳужжат минтақавий барқарорликни таъминлашга умумий ҳисса қўшади.

Шунигдек, шартномани амалий жиҳатдан мустаҳкамлашда аниқ механизм ва лойиҳаларни қамраб олган Узоқ муддатли шериклик концепцияси ҳам қабул қилинган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid