25 сентябр куни Қозоғистон-Хитой чегарасида чекловлар жорий этилади
Автомобил назорат пунктлари орқали одамлар, транспорт воситалари ва юкларнинг ўтиши вақтинча тўхтатилади.

25 сентябр куни Қозоғистон-Хитой чегарасида чекловлар жорий этилади.
25 сентябрь куни Қозоғистон-Хитой чегарасидаги автомобил назорат пунктлари орқали одамлар, транспорт воситалари ва юкларнинг ўтиши вақтинча тўхтатилади. Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитаси маълумотларига кўра, чеклов Хитойда "Куз ўртаси" кунини нишонлаш муносабати билан жорий этилган.
Темир йўл назорат пунктлари одатдагидек ишлашда давом этади.
Ташувчилар ва фуқароларга саёҳатлари ва йўналишларини режалаштиришда ушбу вақтинчалик чекловни ҳисобга олиш тавсия этилади.
