Тошкентда кучли портлаш бўлди
16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон ҳозирда ёнғинни ўчириш билан овора.
Жамият
28 сентябрь 2023 йил
![Тошкентда кучли портлаш бўлди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/IMG_20230928_043937_231_FBq1Tq5.2763e0f562c5.webp)
Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли портлаш бўлган.
Оқибатда ёнғин чиққан. 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари билан банд.
Фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича ҳозирча маълумот келиб тушмаган.