Портлаш жойига бош вазир ва бошқа масъуллар етиб борди
Айни пайтда ёнғин майдони, жабрланувчилар сони аниқланмоқда.
Сергели туманидаги “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада юз берган портлаш жойига бош вазир Абдулла Арипов, Ички ишлар вазири ва пойтахт ҳокими ва бошқа масъуллар етиб борган.
Айни пайтда ёнғин майдони, жабрланувчилар сони аниқланмоқда. Воқеа жойида 12 та автоцистерна ва 4 та махсус жиҳозланган автомашина, тез-тиббий ёрдам ходимлари ишлаяпти.
Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилоят филиалига олиб борилган.
Ҳозирга қадар улар орасида ўта оғир тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилган. Ёнғин оқибатида воқеа жойи ва унинг атрофидаги хонадонларда жароҳатланганларга ҳам шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.