platina.uz

Вазир ёрдамчисининг гапини матбуот котиби рад этяпти

Тарқалган видеода вазир ёрдамчиси Президент администрацияси номидан ҳеч ким савол ва жавоб бермаслигини билдирган.

Жамият
26 сентябрь 2023 йил
Вазир ёрдамчисининг гапини матбуот котиби рад этяпти

Наманган вилоятида заҳарланган болалар бўйича журналистлар саволларига Соғлиқни сақлаш вазири ёрдамчиси “Администрациядан буйруқ бўлган, интервью берилмайди” деган мазмунда гап айтган, вазир матбуот котиби эса буни рад этяпти.

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу маълумот ҳақиқатдан йироқ эканлиги, Президент администрациясидан бундай топшириқ бўлмаганини маълум қилади", дейилган муносабатда.

Тарқалган видеода вазир ёрдамчиси Президент администрацияси номидан ҳеч ким савол ва жавоб бермаслигини билдирган. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармамаси ахборот хизмати вакили ҳам журналистларга вазирга босим қилишга ҳаққи йўқлигини уқтирмоқчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Чуст туманида оммавий заҳарланиш кузатилган, кейинроқ бу ҳолат Андижонда ҳам содир бўлган. Вазият эса президент томонидан назоратга олинган. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари эса болалар овқат ё доридан заҳарланмаганини айтганди.

Кейинроқ бу бўйича жиноий иш очилган. Антиструмин дорисини ишлаб чиқарган корхона раҳбари эса халқаро қидирувда экани, шу ҳолида бир нечта шубҳали шартномалар қилганини ҳам хабар бергандик.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+