platina.uz

Андижонда ҳам заҳарланиш аниқланди

Вилоят ҳокимлиги аввалига ушбу хабарларни рад этди, кейинроқ эса ҳоким бемор болаларни кўргани борди

Жамият
22 сентябрь 2023 йил
Андижонда ҳам заҳарланиш аниқланди

Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Андижон филиалида ҳам заҳарланган болалар борлиги маълум бўлди. Уларнинг сони ҳозирча 12 нафар.

Аввалига вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати бу ҳолатни рад этиб, "кўп сонли заҳарланиш ҳолати ёки бутун бошли бирор муассаса тарбияланувчилари заҳарланган ҳолат ҳозирда вилоятимизда йўқ", дея баёнот берди.

Аммо кейинчалик вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов болаларни кўришга борди. Айтилишича, ҳоким дорининг ножўя таъсири оқибатида шифохонага келган барча ота-оналар ва болалар билан гаплашган.

"Шифхонамизга келган 12 боланинг саломатлиги яхшиланиб, уйларига кетишга руҳсат бера бошладик", деган токсикология бўлими шифокори Мурод Имомбердиев.

Марҳамат туманида иситма ва кўнгил айниши билан (ота-оналари) мурожаат қилган болалар сони 4 нафар бўлиб, уларнинг ҳолати ҳозирда қониқарли ҳолатда.

Аввалроқ Наманганнинг Чуст туманида йоддан оммавий заҳарланган болалар катта шов-шув бўлганди. Буни ҳатто президент ҳам эътиборга олиб, вазият назоратда эканини билдирган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+