platina.uz

Президент Чустда болаларнинг заҳарланишига муносабат билдирди

Аввалроқ ССВ ва прокуратура ҳодиса тафсилотларини очиқлаганди. 

Жамият
22 сентябрь 2023 йил
Президент Чустда болаларнинг заҳарланишига муносабат билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Чустда болаларнинг заҳарланишига муносабат билдирди.

"Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида юз берган болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда, улар тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди.

Давлат раҳбари бу борадаги вазият тўғрисида ахборотни мунтазам олиб бормоқда. Вилоят ҳокими ва масъулларга масалани алоҳида назоратга олиш, сабабларини аниқлаш ва тегишли таклифлар киритиш бўйича топшириқлар берилган", дейилади президент матбуот хизмати эълон қилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти, Чуст туманида юзга яқин бола доридан заҳарлангани бўйича хабар тарқалганди. Бош прокуратура ҳодиса юзасидан тергов ўтказмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+