platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга мактуб йўллади

Президент Украина раҳбарини Мустақиллик куни билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга мактуб йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни табриклади.

Президент Украина раҳбарини мустақиллик куни билан табриклаб, Владимир Зеленскийга мактуб йўллаган.

"Ишончим комилки, давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва узоқ муддатли ҳамкорликка асосланган алоқалар келгусида ҳам халқларимиз умумий манфаати йўлида ривожланиб бораверади", дейилади мактубда.

Ўз навбатида Зеленский табрик учун миннатдорчилик билдирган.

"Мен сизнинг Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва инсонпарварлик ташаббуслари бўйича позициянгизни қадрлайман", деган Украина раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, бугун Украина мустақиллигининг 34 йиллиги нишонланмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid