platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Трамп Украинага янги президент сайлаш вақти келганини айтди

Трампнинг сўзларига кўра, расмий Киев аллақачон ўз ҳудудининг 30 фоизини йўқотган. Украина ташқи ишлар вазири мазкур баёнотга жавоб қайтарди. 

Трамп Украинага янги президент сайлаш вақти келганини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Украина учун янги президент сайлаш вақти келганини айтди.

"Мен уларга келишувларга эриша оладиган янги раҳбар топишни таклиф қиламан, у кўп келишувларга эриша олади, лекин негадир Зеленский ҳеч қачон бундай қилмайди", деди у.

Трампнинг сўзларига кўра, Украина аллақачон ўз ҳудудининг 30 фоизини йўқотган.

"Ва менимча, Украина учун янги президентни танлаш вақти келди", деб хулоса қилди у.

Украинанинг муносабати дарҳол кузатилди. Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига вазиятга изоҳ берди.

Унинг таъкидлашича, Зеленский "Украина халқининг қўллаб-қувватлашидан баҳраманд" ва "қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлганлар" халқдир.

“Хориждан келган баёнотлар унинг ўз вазифаларини аъло даражада бажараётганини тасдиқлайди”, деб хулоса қилди Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари X ижтимоий тармоғида.

Аввалроқ АҚШ Россия билан дизел ёқилғиси бўйича келишувга эришганди. Бунга Украинанинг норозилигига сабаб бўлди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid