platina.uz

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

Болу музофотидаги тоғ-чанғи курортида юз берган кучли ёнғинда 66 киши қурбон бўлди. 

Жамият
21 январь, 21:05
Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди.

Туркиянинг Болу музофотидаги тоғ-чанғи курортида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик йўллади.

"Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, тоғ курортида содир бўлган ёнғинда жами 66 киши ҳалок бўлди. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+