Мирзиёев Доналд Трампга табрик йўллади
Ўзбекистон президенти АҚШ раҳбарини ташриф билан мамлакатга келишга таклиф этди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари раҳбари Доналд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.
Давлат раҳбари ўз мактубида Доналд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон АҚШнинг мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатини юқори баҳолайди ва алоҳида қадрлайди.
"Сизнинг биринчи Президентлик даврингизда Ўзбекистон-АҚШ ўртасида янги даврдаги стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганини ва кўп қиррали алоқаларимиз юқори босқичга кўтарилганини истар эдим. Биз бундан кейин ҳам икки ва кўп томонлама платформалар доирасида узоқ муддатли ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз", – дейилади Президент мактубида.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.