platina.uz
Жамият

Ғузорда ўқувчилар пахтага сепилган доридан заҳарланди

Мактаб биноси пахта даласига яқин ҳудудда жойлашган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланди. 

Ғузорда ўқувчилар пахтага сепилган доридан заҳарланди

Ғузорда мактаб ўқувчилари пахтага сепилган доридан заҳарланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.

Айтилишича, жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 11:45 ларда Ғузор туманидаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 21 нафар ўқувчиси кўнгил айниши ва бош оғриғи каби аломатлар билан Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Ўрганишлар натижасида аниқланишича, мактаб биноси жойлашган “Янгиобод” маҳалласига туташ ҳудудда “Шохмалик Шермурод ўғли” фермер хўжалигига тегишли жами 88 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, шундан 20 гектари мактаб атрофида жойлашган. Мазкур ер майдонларига пахта экилган.

Шу куни соат тахминан 09:00 ларда фермер хўжалиги томонидан пахтанинг эрта етилишини таъминлаш мақсадида “Агро Аугрон” номли дори воситаси сепилган. Бунинг оқибатида мактабда бўлган 10–11-синфларнинг 22 нафар ўқувчиси ҳаво орқали заҳарланганлик аломатлари билан тиббиёт муассасасига ётқизилган, уларга бирламчи “Ошқозон диспепсия синдроми“ ташхиси қўйилган.

Ҳозирда 7 нафар ўқувчи Ғузор туман тиббиёт бирлашмасида стационар даволанмоқда. Қолган 15 нафар ўқувчининг соғлиғи яхшиланганлиги муносабати билан улар яшаш манзилига жавоб берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 201-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланган. Айни вақтда Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ Оҳангаронда боғча тарбияланувчиси ҳашаротларга қарши дори ичиб вафот этганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid