
Президент Урганч халқаро аэропортидаги ишлар билан танишди
Реконструкция доирасида аэропортда “Boeing 747” ва “Airbus A350” каби кенг фюзеляжли ҳаво кемаларини бемалол қабул қилиш имконияти яратилади. Бу эндиликда дунёнинг турли қитъаларидан Хоразмга тўғридан-тўғри, транзитсиз узоқ масофали парвозларни амалга ошириш имконини беради.







