platina.uz
Жамият

"Урганч–Хива" пуллик автомобил йўлидан фойдаланиш тартиби белгиланди

Йўлдан фойдаланиш учун тўлов миқдори транспорт воситаси тоифасига қараб, Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган энг юқори миқдорлардан ошмаган ҳолда оператор томонидан белгиланади. 

"Урганч–Хива" пуллик автомобил йўлидан фойдаланиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги "Урганч–Хива" пуллик автомобил йўлидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни давлат рўйхатидан ўтказди.

Унга кўра:

-оператор йўлдан фойдаланиш бошланишидан олдин тарифлар, тўлов усуллари ҳамда муқобил бепул йўл ҳақидаги маълумотларни эълон қилади;

-пулли йўлдан фойдаланиш оператор ва фойдаланувчи ўртасидаги оммавий шартнома асосида амалга оширилади;

-тўловлар электрон шахсий ҳисоб, тўлов пункти ёки кечиктирилган тўлов усули орқали амалга оширилади;

-йўлдан фойдаланиш учун тўлов миқдори транспорт воситаси тоифасига қараб, Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган энг юқори миқдорлардан ошмаган ҳолда оператор томонидан белгиланади;

-фойдаланувчи тўлов тарихи ва қарздорлигини текшириш, нотўғри ҳисобланган тўловни қайта ҳисоблашни талаб қилиш ҳамда операторнинг ҳаракатлари устидан Автомобил йўллари қўмитасига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;

-тўсиқсиз тизимда кечиктирилган тўлов қўлланилганда, тўлов хабарнома юборилган кундан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилиши лозим;

-қарздорлик бўйича шикоят келиб тушганда, оператор беш иш куни ичида маълумотларни қайта текширади. Шикоят асосли бўлса, қарздорлик бекор қилинади ёки қайта ҳисобланади;

-оператор йўлни соз ҳолатда сақлаш, авария ва техник носозликларда ёрдамни ташкил этиш ҳамда йўлдаги носозликлар туфайли транспорт воситаларига етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплашга мажбур.

Мазкур ҳужжат расмий эълон қилинган кундан кучга киради ҳамда пулли автомобил йўлларидан фойдаланиш тартибини белгиловчи Вазирлар Маҳкамаси қарори кучга киргунига қадар амал қилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid