Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси машина ҳайдаб юрганини мақтангани қимматга тушди
Сурхондарё вилояти ЙҲХБ мутахассислари томонидан вояга етмаган қоидабузар ва унинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, қонуний чора кўрилди.

Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси машина бошқарди. Сурхондарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хизмати мазкур ҳодисага муносабат билдирди.
Айтилишича, Жарқўрғон туманидаги 19-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Ў.Ж қўшнисига тегишли бўлган "Спарк" русумли транспорт воситасини бошқариб, ушбу жараённи тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.
Ҳолат тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Сурхондарё вилояти ЙҲХБ мутахассислари томонидан вояга етмаган қоидабузар ва унинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, қонуний чора кўрилди.
Аввалроқ Сўх туманида 5-синф ўқувчиси отасига тегишли Tracker автомобилини бошқаргани акс этган видео тарқалганди.





