Tesla "учар машина" номини олган Roadster спорт электромобилини тақдим этди
Тақдимот 15 октябрь куни Техас штатидаги SpaceX синов майдонида бўлиб ўтди. Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск томошабинлар билан мулоқот қилди. Roadster 300 милдан ортиқ масофани босиб ўтади ва максимал тезлик (Rocket учун) соатига тахминан 230 милни ташкил этади.

АҚШда Tesla компанияси SpaceX ракеталари двигателлари билан жиҳозланган Roadster спорт электромобилининг янги талқинини намойиш этди. Машина соатига 100 километр тезликка бир секунддан кам вақт ичида чиқа олади ва уча олади.
Тақдимот 15 октябрь куни Техас штатидаги SpaceX синов майдонида бўлиб ўтди. Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск томошабинлар билан мулоқот қилди.
“Сиз дунёнинг энг яхши автомобил компанияси ва энг яхши ракета компанияси ҳамкорлиги натижасига гувоҳ бўляпсиз”, деди у.
Намойиш давомида Roadster салто отишларни бажарди, қаторда турган автомобиллар устидан ошиб ўтди, эгри-бугри эстакадада тескари (ағдарилган) ҳолатда ҳаракатланди ҳамда катта баландликдан ерга қўнди.
Tesla муҳандислик бўйича вице-президенти Ларс Морави бу трюкларни амалга ошириш сирларини тушунтириб берди. Унинг айтишича, 600 литр сиқилган ҳавога уланган 10 та двигатель бу имкониятни бажаришни таъминлайди. Кучли ҳаво тортиш тизими эса автомобил тортиш кучини янада оширади.
Tesla веб-сайтида компания энди автомобил учун олдиндан буюртмаларни қабул қилаётгани айтилган, у учта комплектация даражасида тақдим этилади: Performance, Thrust ва Rocket. Rocket фақат таклифнома асосида тақдим этилади. Дастлабки иккита модел учун мос равишда 50 000 ва 250 000 доллар миқдорида депозит талаб қилинади.
Tesla маълумотларига кўра, Roadster 300 милдан ортиқ масофани босиб ўтади ва максимал тезлик (Rocket учун) соатига тахминан 230 мил.





