Фарғонада 5-синф ўқувчиси машина бошқарди
Мазкур ҳодиса сабаб боланинг отасига чора кўрилди. Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, профилактик суҳбат ўтказилди.

Фарғонада 5-синф ўқувчиси машина бошқаргани видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Фарғона ЙҲХБ маълумотига кўра, автомобил бошқарган мактаб ўқувчисининг отасига чора кўрилди.
Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахс томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳолати акс этган видео эълон қилинди.
Ўрганишлар давомида автомобил бошқарувида Сўх тумани 11-сонли умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси бўлганлиги, транспорт воситаси унинг отасига тегишли эканлиги аниқланди.
Ушу ҳолат юзасидан автомобил бошқарувида бўлган вояга етмаган шахсининг отасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддаси ва 135-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, профилактик суҳбат ўтказилди.
Аввал Тошкентда ЙПХ ходимини BMW`да уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ўқувчи 2 йилга қамалганди.
