Андижондаги мактабда жанжал қилган ўқувчи қизларнинг ота-оналарига чора кўриладиган бўлди
Ҳолат сабаб ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ЎзМЖТКнинг 47-моддасини қўлланиши белгиланди. Мазкур синф раҳбари ҳам вазифасидан озод этилди.

Тармоқда мактаб ўқувчи қизлари ўзаро уришгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Олтинкўл тумани “Қўштепа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги мактабда содир бўлган.
Ижтимоий тармоқлардаги ҳолат жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 14:00 лар чамасида (танаффус вақтида) мактабнинг уч нафар ўқувчи қизлари ўзаро тортишуви натижасида видеотасвирлардаги ҳолат рўй берган.
Ҳолат назоратга олиниб, туман ММТБ маъсуллари, профилактика инспектори Н. Назиров, мактаб раҳбарияти ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида профилактик суҳбат олиб борилиб, якунда ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ЎзМЖТКнинг 47-моддасини қўллаш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди. Мазкур синф назоратида камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли синф раҳбари Ш.Н синф раҳбарлигидан озод этилди.





