Андижонда тут дарахтлари қўпорилиши натижасида табиатга 1,5 млрд сўмлик зарар етказилди
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилиши айтилган.

Андижонда 19 туп дарахт қўпорилиши оқибатида табиатга 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етди.
Бу ҳақда вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар берди.
Ўрганиш давомида мазкур ҳуқуқбузарлик "Бахт Имкон Ривожи" фермер хўжалиги ҳудудида хўжалик ишчиси томонидан содир этилгани аниқланган.
Хусусан, ҳудуддаги 19 туп тут дарахти қўпориб ташланиши натижасида табиатга 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилади, дейилади хабарда.





