platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ҳаво сифати ёмонлашганда автомобиллар ҳаракати чекланиши мумкин

Бундан вазиятда ​аҳолига очиқ ҳавода камроқ бўлиш, таълим ва давлат ташкилотларига эса масофавий тартибга ўтиш тавсия этилиши таклиф қилинмоқда. 

Ҳаво сифати ёмонлашганда автомобиллар ҳаракати чекланиши мумкин

Ўзбекистонда ҳаво сифати ёмонлашганда транспорт, қурилиш ва корхоналар фаолияти чекланиши мумкин.

​Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олишга қаратилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Муҳокама 12 декабрга қадар давом этади.

​Лойиҳага кўра, ҳаво сифати ёмонлашган даврларда қуйидаги чоралар кўрилиши кутилмоқда:

Шаҳар марказларида оғир юк машиналари ҳаракати чекланади. Зарурат туғилганда, автомобилларнинг давлат рақамига қараб тоқ ва жуфт кунларда ҳаракатланиш тартиби жорий этилади (электромобил ва махсус транспортлар бундан мустасно).

Аҳоли зич ҳудудларда қурилишлар вақтинча тўхтатилади, майдонларда чанг бостириш ускуналари мажбурий бўлади. Ҳаво “қизил” ва “бинафшаранг” даражага етганда I ва II тоифадаги корхоналар ишлаб чиқариш қувватини пасайтиради, энергетика корхоналарига эса мазут ёқиш тақиқланади.

​ Барча фавворалар узлуксиз ишлатилади, кўча ва яшил ҳудудлар тез-тез суғорилади. Иссиқхоналарда тақиқланган ёқилғи ишлатилишига қарши рейдлар ўтказилади.

​Аҳолига очиқ ҳавода камроқ бўлиш, таълим ва давлат ташкилотларига эса масофавий тартибга ўтиш тавсия этилиши мумкин. Оммавий ва спорт тадбирлари бекор қилинади.

​Ҳаво сифатини баҳолашнинг 5 даражали (яшил, сариқ, зарғалдоқ, қизил, бинафшаранг) миллий индекси жорий этилади. Ифлосланиш “қизил” ва “бинафшаранг” даражага етганда ФВВ аҳолига автоматик тарзда огоҳлантирувчи SMS юборади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid