platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистондаги Янгиобод ва Чоркесар-2 собиқ уран конларини рекултивация қилиш ишлари якунланди

Лойиҳани амалга ошириш учун 9 миллион евро миқдорида грант маблағлари ажратилиши кўзда тутилган. Ушбу маблағлар рекултивация ишларини бажариш, шунингдек, лойиҳани техник ва консалтинг жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.

Ўзбекистондаги Янгиобод ва Чоркесар-2 собиқ уран конларини рекултивация қилиш ишлари якунланди

Маълумки, собиқ уран конлари ҳудудларида юзага келган экологик ва радиациявий хавфларни камайтириш, уларни хавфсиз ҳолатга келтириш ҳамда узоқ муддатли мониторинг йўлга қўйилган. Бу борада халқаро ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар муҳим аҳамият касб этади.

Хусусан, Европа Иттифоқи ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан бошқариладиган Марказий Осиё учун экологик тиклаш ҳисобварағи (ERA) доирасида Ўзбекистондаги Янгиобод ва Чоркесар-2 собиқ уран конларини рекултивация қилиш ишлари якунланди.

Лойиҳани амалга ошириш учун 9 миллион евро миқдорида грант маблағлари ажратилиши кўзда тутилган. Ушбу маблағлар рекултивация ишларини бажариш, шунингдек, лойиҳани техник ва консалтинг жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.

Лойиҳа доирасида радиациявий ва экологик хавфларни камайтириш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда зарар кўрган ҳудудларни тиклашга қаратилган комплекс ишлар бажарилди. Жумладан, хавф туғдирувчи шахта ва ерости кон йўлаклари ёпилди, сув оқимлари қирғоқлари мустаҳкамланди, тоғ жинслари ағдармалари рекультивация қилинди ҳамда сув қочириш иншоотлари тикланди.

Чоркесар-2 объектида рекультивация ишлари 2024 йилда, Янгиобод объектида эса 2025 йилда якунланди. Қўшимча ишлар эса 2026 йил август ойида ниҳоясига етказилди.

Ҳозирда тикланган ҳудудларнинг экологик ҳолатини узоқ муддатли мониторинг қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва эришилган натижалар барқарорлигини сақлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 августдаги «Хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги уран мероси объектларини узоқ муддатли бошқариш бўйича миллий оператор этиб белгиланган.

Мамлакатимизда экологик реабилитацияга муҳтож бошқа уран мероси объектлари ҳам мавжуд. Жумладан, Тошкент вилоятидаги Красногорск ва Наманган вилоятидаги Чоркесар-1 объектларини ҳам экологик тиклаш зарур. Бу борадаги ишлар қўшимча молиявий ресурслар, замонавий технологиялар ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришни талаб этади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid