Андижонда 13 ёшли бола "Tracker" ҳайдаб юргани аниқланди
Айтилишича, она боласига машина бошқаришга рухсат берган.

Андижонда 13 ёшли ўғлига машина бошқаришга рухсат берган онага чора кўрилди. Бу Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган видео шу йилнинг ёзида тасвирга олинган.
Ўғлига ўзининг "Tracker" автомобилини бошқаришга берган она бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдирди.
Ҳолат юзасидан профилактик чора кўрилган ва тушунтириш ишлари олиб борилди.





