platina.uz
Жамият

211 марта қоида бузган Tracker ушланди

Автомашинага 137 млн сўмлик маъмурий жарима қўлланилган. Қидирув давомида улов топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди. 

211 марта қоида бузган Tracker ушланди

Бухорода 211 марта қоида бузган Tracker ушланди.

Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда махсус рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбирлар давомида 2,6 млрд сўмлик 114 та ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар номидаги 98 та автотранспорт воситалари жарима майдончаларига жойлаштирилиб, 70 та 741 млн сўмлик ижро ҳужжатлар ижроси амалда таъминланди.

Маъмурий жарималарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлар таҳлил қилиниб, маҳалла кесимида манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Мисол учун, Ромитан туманида яшовчи фуқаро ўзига тегишли “TRACKER 2” автотранспорт воситасини йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинмасдан бошқариши оқибатида 211 та 137 млн сўмлик маъмурий жарима қўлланилган.

Қидирув тадбирлари давомида қидирувдаги автомашина топилиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid