Пахтаобод тумани ҳокими ўринбосари ва кадастрлар палатаси мансабдори қўлга олинди
Улар туман ҳокимлиги захирасида бўлган 50 сотих ер майдонини онлайн аукцион савдолари орқали арзон нархда фуқаро номига ютиб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Андижонда икки мансабдор шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокими ўринбосари ва Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали мансабдори ўзаро тил бириктирган. Улар хизмат мавқеларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига киришган.
Улар туман ҳокимлиги захирасида бўлган 50 сотих ер майдонини онлайн аукцион савдолари орқали арзон нархда мазкур фуқаро номига ютиб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилишган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу икки мансабдор шахс сўралган пул маблағи ҳисобидан 30 минг АҚШ долларини учинчи шахс орқали олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” ва “г” бандлари ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





