Рустамжон Эгамбердиев Андижон вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди
Аввал бу лавозимда ишлаган Исомиддин Исманов 2026 йил апрел ойида қўлга олинганди.

Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди.
Эгамбердиев Рустамжон Абдураимович Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Аввалги ўринбосари Исомиддин Исманов апрел ойида қўлга олинганди. У бир фуқарога Бобур шаҳри ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 20 сотих ер майдонини аукцион орқали расмийлаштириб, қурилиш учун рухсатнома олиб бериш эвазига ҳар бир сотих ер учун 2 500 АҚШ долларидан жами 50 000 АҚШ доллари миқдорида пул олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
